Линклар

logo-print

Венесуэла президенти Уго Чавес Россияга сафар қилмоқда


Бу ерда Уго Чавес Россия президенти Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади.

Уго Чавеснинг Москвага сафари арафасида эса Россия Венесуэлага бир миллард доллар қарз беришини эълон қилди. Маълум бўлишича, Венесуэла бу пулларга Россиядан қурол-яроғ сотиб олади.

Сўнгги йиллар давомида Венесуэла ҳукумати Россиядан қурол сотиб олишга оид тўрт миллиард долларлик шартнома имзолаган. Душанба куни эса Россия ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун жанговар кемаларини Венесуэлага юборган эди.
XS
SM
MD
LG