Линклар

logo-print

Қозоқ компаниялари Грузиядан чиқиб кетмоқда


Қозоғистоннинг икки йирик компанияси Грузия иқтисодиётига ётқизган сармоясини олиб чиқиб кетишини эълон қилди.

“Қозтрансгаз” компанияси 2006 йилда “Грузиягаз” ширкатидан сотиб олган акцияларини сотишни режалаштираётганини маълум қилди. “Қозмунайгаз” компанияси эса Грузиянинг Батуми шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводи қуриш режасидан воз кечганини эълон қилди.

Иккала компания раҳбарияти мазкур қарор Грузиянинг Россия билан ҳарбий можаросига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Жорий ҳафта бошида Қозоғистон ҳукумати Грузиянинг Поти шаҳрида дон маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган терминал қуриш режасидан воз кечган эди.
XS
SM
MD
LG