Линклар

logo-print

Ироқ ўнлаб аскарларини йўқотди


Ироқ хавфсизлик кучлари жангарилар пистирмасига дуч келиши оқибатида 35 аскар нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, воқеа Дажла вилоятининг Отхмания туманида рўй берган. Расмийлар таъкидича, жангарилар хавфсизлик кучларининг айнан шу минтақада рейд ўтказиши тўғрисида олдиндан билган.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса Дажла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик бир аскар ўлганини маълум қилди.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг билдиришича, 2003 йилдан буён Ироқдаги зўравонликларда нобуд бўлган америкалик ҳарбийлар сони 4171 кишига етган.
XS
SM
MD
LG