Линклар

logo-print

АҚШ узоқ муддатли стратегияга муҳтож


АҚШ қўшинларининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири расмий Вашингтон жангариларга қарши курашда Покистонга кўмаклашиши учун узоқ муддатли стратегияга муҳтож эканини маълум қилди.

АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен “Рейтер” ахборот агентлигига берган интервьюсида Покистон-Афғонистон чегара ҳудудларидаги жангарилар АҚШ миллий хавфсизлигига бўлаётган энг катта таҳдидлардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, у расмий Вашингтон жангариларга қарши курашда ўзи амалиётлар ўтказиш ўрнига Покистонга кўмаклашишни афзал кўришини маълум қилди.

“Бироқ ўз фуқароларимиз ҳаёти хавф остида бўлса, АҚШ ҳарбийлари куч ишлатишга тайёр”,- дея қўшимча қилди адмирал.
XS
SM
MD
LG