Линклар

Маккейн сайловолди кампаниясини тўхтатади


Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жон Маккейн ўз сайловолди кампаниясини тўхтатиб, АҚШ молия тизимини сақлаб қолишга оид ҳукумат режасини муҳокама қилаётган депутатларга кўмаклашиш мақсадида Вашингтонга қайтишини маълум қилди.

Шунингдек, Жон Маккейн рақиби - Демократик партиядан президентликка номзод Барак Обамани жума кунга белгиланган теледебатни қолдиришга чақирди. Бироқ Барак Обама Жон Маккейн таклифини раад этиб, президент сайлови яқинлашаётгани боис, америкаликлар номзодлар ўртасидаги баҳсни кўришни истаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG