Линклар

logo-print

Яширин цехда ноқонуний ишлаган ўзбеклар ушланди


Олмаота шаҳри миллий хавфсизлик бошқармаси ходимлари Олмаота вилоятида дори-дармон ишлаб чиқариладиган яширин цехни аниқлади. Бу цехда ноқонуний ишлаган ўзбекистонликлар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, “АлФармаХим” акциядорлик жамияти дори-дармон ишлаб чиқариш учун бериладиган давлат лицензиясига эга бўлмаган ҳолда маҳсулот чиқарган. Яширин цехда тайёрланган дори-дармонлар эса Қозоғистондаги барча дорихона, поликлиника ва шифохоналарда кенг қўлланилган.

Аниқланишича, санитария-эпидемиология қоидаларига жавоб бермайдиган цехда ишлаган 15 ходимнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳозир қўлга олинган ходимлар устидан жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG