Линклар

Украина кемаси қароқчилар ўлжасига айланди


Сомали қирғоқлари яқинида Украинанинг бортида ҳарбий техника бўлган кемаси денгиз қароқчилари томонидан қўлга олинди.

Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, кемада жами 30 та Т-72 русумли танк ва эҳтиёт қисмлар бўлган. 21 кишидан иборат кема экипажи ҳам қароқчилар томонидан гаровга олинган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу ахборотни расман тасдиқлаб, қўшимча маълумотларни ошкор қилишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG