Линклар

Жангариларга зарба берилди


Туркия ҳаво кучлари Ироқ шимолида курд жангариларига тегишли экани гумон қилинган ҳудудга зарба берди.

Курдистон ишчилар партияси матбуот котибининг билдиришича, ҳаво зарбаларида Туркиянинг Эрон билан туташ Қандил тоғларидаги нуқталар нишонга олинган. Бироқ курд жангарилари бу ҳаво зарбалари тўғрисида олдиндан маълумотга эга бўлган ҳамда ўз базаларини хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўлган.

Туркия жануби-шарқига ўрнашиб олган курд жангарилари 1984 йилдан буён ҳукуматга қарши курашни давом эттириб келмоқда. Туркия қўшинлари эса жорий йил давомида курд жангариларининг Ироқдаги истеҳкомларини бир неча бор ўққа тутиб, февраль ойида Ироқ ҳудудида уларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказганди.
XS
SM
MD
LG