Линклар

Оқ уйдаги учрашув натижасиз тугади


АҚШ молия тизимини барқарорлаштиришни назарда тутувчи ҳукумат режаси юзасидан Оқ уйда ўтказилган учрашув натижасиз якунланди.

Пайшанба куни президент Жорж Буш Оқ уйда Конгресс етакчилари ҳамда президентликка номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн билан учрашиб, мамлакат молия тизимини инқироздан қутқаришга оид ҳукумат режасини муҳокама қилган эди. Маълум бўлишича, республикачилар ва демократлар ўртасида мавжуд келишмовчилик туфайли мазкур учрашув натижасиз якунланган.

Режада қарзга ботган ипотека банклари ҳукумат томонидан сотиб олиниши учун 700 миллиард доллар ажратиш назарда тутилган.

АҚШ президенти Жорж Буш Конгресс аъзоларини яна бир бор ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG