Линклар

logo-print

Америкалик ва покистонлик ҳарбийлар отишма қилди


Афғонистон-Покистон чегара ҳудудида америкалик ва покистонлик ҳарбийлар ўртасида отишма рўй берди.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ қўшинлари матбуот котиби Грегори Смитнинг билдиришича, покистонлик ҳарбийлар Афғонистоннинг Хўст вилоятида парвоз қилаётган АҚШнинг икки вертолётини ўққа тутган. Мазкур воқеадан сўнг чегарага яқин бўлган АҚШ пиёда қўшинлари ва Покистон чегарачилари ўртасида отишма рўй берган. АҚШ ҳарбий вертолётлари бу отишмада иштирок этмаган.

Покистон қўшинлари қўмондонлиги ҳарбийлар мамлакат ҳудудига учиб кирган АҚШ вертолётларига қарата огоҳлантирувчи ўт очганини маълум қилди.

БМТ Бош ассамблеясида иштирок этаётган Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳам АҚШ ҳарбий вертолётлари Покистон ҳудудига ўтгандан сўнг уларга қарата ўқ узулганини билдирди. Бироқ АҚШ томони ўз вертолётлари Афғонистон ҳудудида бўлганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG