Линклар

logo-print

Жангарилар ҳужумидан қурбонлар бўлди


Афғонистон полицияси якшанба куни жангарилар уюштирган ҳужумда уч полициячи ва уч тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини билдирди.

Чегара полицияси расмийси Абдул Раззоқ воқеа Қандаҳор вилоятининг Покистон чегарасига яқин бўлган Спинболдақ шаҳрида рўй бергани ва унда яна 17 киши, жумладан, икки полициячи ва тинч аҳоли вакилларидан 15 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Шунингдек, Қандаҳор вилоятида қуролланган кишилар юқори лавозимдаги полициячи аёлни ўлдириб кетди.

Ҳужум қилганлар Қандаҳор шаҳри полициясининг аёлларга қарши жиноятлар бўлими бошлиғи Малалаи Какарнинг машинасини ўққа тутди. Ҳар икки хуруж учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG