Линклар

logo-print

Эронга қарши янги резолюция қабул қилинди


БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Эронни уранни бойитиш дастурларини тўхтатиш талабларига амал қилишга чақирувчи янги резолюцияни қабул қилди.

Шанба куни қабул қилинган резолюция Теҳронга қарши янги санкцияларни кўзда тутмайди, лекин Эрон ҳукуматидан аввалги резолюцияларга тўлиқ ва дарҳол амал қилишини талаб этади.

Ҳужжатда Эронга қарши шу пайтгача жорий қилинган учта санкция тасдиқланди, лекин Россия Эронга нисбатан янги жазо чораларини қабул қила олмаслигини таъкидлади.

АҚШнинг БМТдаги вакили Залмай Халилзод Россиянинг Грузияга ҳарбий хужуми юзасидан мавжуд келишмовчиликларга қарамай, қабул қилинган резолюция АҚШ ўз иттифоқчилари ва Россия билан Эроннинг ядровий дастурига оид масала устида ишлай олишни намойиш этганини баён қилди.

Эроннинг БМТдаги вакиллари янги резолюцияни “ноқонуний ва аксилконструктив”, дея рад қилиб, Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Эрон бу дастур тинч мақсадларга қаратилганини айтиб, ядровий қуролни қўлга киритиш ниятида эканини инкор этиб келади.
XS
SM
MD
LG