Линклар

Лавров АҚШ сиёсатини танқид қилди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеяси сессиясида қилган чиқишида АҚШнинг ташқи сиёсатини танқид қилди.

С.Лавров Вашингтоннинг ташқи сиёсати “бир қутблик”ка асосланганини таъкидлаб, АҚШни бошқа мамлакатлар фикри билан ҳисоблашмаётганликда айблади.

“Жаҳон яна ўзгарди. 11 сентябрь воқеаларидан кейин барча давлатлар томонидан изҳор қилинган, геосиёсий конъюктура ғояларидан фориғ бўлган ва иккиюзламачилик сиёсати рад қилинган, халқаро ҳуқуқларнинг хоҳ террорчилар томонидан бўлсин, хоҳ жангари экстремистлар ёки бошқа кучлар томонидан бўлсин, бузилишига қаршилик кўрсатиш ғояларига асосланган бирдамлик қайта тикланиши лозимлиги аниқ ва равшан бўлиб қолди”,- деди С.Лавров.

С.Лавров, шунингдек, Грузияни Жанубий Осетияга қарши босқинчиликда айблаб, Россия президенти Дмитрий Медведев янги Европа келишувини таклиф қилганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG