Линклар

Беларусда парламент сайлови ўтказилди


Мамлакат парламентидаги 110 та ўрин учун 260 номзод, жумладан, мухолифатнинг 70 вакили қатнашди.

Александр Лукашенко режими Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 350 вакилига сайловни кузатишга рухсат берган.
Якшанба куни А.Лукашенко ўз сайлов участкасида овоз бериб бўлгач, “кузатувчилар учун бу сайловни демократик, деб тан олмаслик қийин бўлиши”ни таъкидлади.

Мухолифат етакчилари бу сафарги сайлов натижалари ҳам қалбакилаштирилишига шубҳа қилмаяпти, чунки овозларни санаш комиссияларида мухолифат вакиллари ярим фоизни ҳам ташкил этмайди.

А.Лукашенко 1994 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатда ўтказилган бирорта сайлов европалик кузатувчилар томонидан ижобий баҳоланмаган. ЕИ ва АҚШ инсон ҳуқуқларини писанд қилмайдиган А.Лукашенко ва унинг ҳукуматига қарши қатор санкциялар жорий қилган.
XS
SM
MD
LG