Линклар

Конгресс вакиллари келишиб олди


АҚШ Конгресси вакиллари мамлакат молия тизимини инқироздан қутқаришга қаратилган 700 миллиард АҚШ долларлик режанинг асосий пунктлари бўйича келишиб олинганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, режанинг муросага эришилган жиҳатларига ҳукуматнинг банклар қарзларини сотиб олиш эвазига уларнинг маълум миқдордаги акцияларига эгалик қилишига оид масала киради. Бундан ташқари, бўҳрондан чиқиш бўйича музокараларда иштирок этган конгрессменлар банкларга ўз қарзларидан қутулиш мақсадида ҳукуматдан суғурта пакетларини сотиб олишни тавсия қилиш бўйича ҳам келишиб олган.

Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси ва АҚШ молия вазири Ҳенри Полсон музокараларда жиддий силжишларга эришилгани, бироқ конгрессменлар якуний келишув бўйича муҳокамаларни давом эттираётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG