Линклар

logo-print

Афғонистонда юқори лавозимли сиёсатчига суиқасд уюштирилди


Хабарларга кўра, қуролланган номаълум шахс Зобул вилояти кенгаши раиси кетаётган машинани ўққа тутган. Оқибатда тўрт соқчи нобуд бўлган, кенгаш раиси Муҳаммад Ҳошим Гранаий бу ҳужумдан омон қолган.

НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги эса мамлакат шарқида содир этилган ҳужумда халқаро кучларнинг бир аскари нобуд бўлганини маълум қилди.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, биргина жорий йил давомида Афғонистонда рўй берган тўқнашувларда камида 218 нафар хорижлик ҳарбий нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG