Линклар

Қудратли давлатлар Эронни ниятидан қайтаришга уринаверади


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс жаҳоннинг қудратли олти давлати ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги санкцияларни қўллаш уринишларини давом эттиришини маълум қилди.

Шунингдек, Кондолиза Райс БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши қабул қилган янги резолюциясини олқишлади.

Шанба куни қабул қилинган ушбу резолюция Теҳронга қарши янги санкцияларни кўзда тутмайди, лекин Эрон ҳукуматидан аввалги резолюцияларга тўлиқ ва дарҳол амал қилишни талаб этади. Ҳужжатда, шунингдек, Эронга қарши шу пайтгача жорий қилинган учта санкция тасдиқланди, бироқ Россия Эронга нисбатан янги жазо чораларини қабул қила олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG