Линклар

logo-print

Буш ҳукумат режаси тезроқ маъқулланишини истамоқда


Президент Жорж Буш Конгресс аъзоларини молия тизимидаги инқирозни бартараф этишга қаратилган ҳукумат режасини зудлик билан маъқуллашга чақирди.

Жорж Буш мазкур режани олқишлаб, ҳукуматнинг бу ҳаракатлари АҚШ истисодий қудратини қайта тиклашга кўмаклашишини таъкидлади.

“Ишончим комил, мазкур қутқарув режаси ҳамда Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар Америка молия тизими ва иқтисодини қайта жонлантиради. Ишончим комил, Америка яқин келажакда бу каби қийинчиликларни енгиб ўтиб, жаҳонда энг самарали ва серҳаракат иқтисодлардан бирига эга бўлади”,- деди АҚШ президенти.

Якшанба куни АҚШ Конгресси вакиллари мамлакат молия тизимини инқироздан қутқаришга қаратилган 700 миллиард долларлик режанинг асосий пунктлари бўйича келишиб олинганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG