Линклар

logo-print

Мухолифат сайловда тор-мор бўлди


Беларусда ўтказилган парламент сайловида мухолифатнинг бирорта ҳам вакили парламентга сайлана олмади.

Бу ҳақда маълум қилган Беларус Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина: “Мен буни изоҳлай олмайман. Мен фақат рақамларга изоҳ беришим мумкин. Рақамлар эса мухолифат вакиллари сайлана олмаганини кўрсатиб турибди. Нега сайланмаганига тўхталсак, демак, фуқароларимиз уларни қўллаб-қувватламаган. Тўплаган овозлар орасидаги тафовут яқин бўлганда ҳам тортишиш мумкин бўлар эди. Бироқ мухолифатчилар ва ғалаба қозонган номзодлар тўплаган овозни солиштирсангиз, улар орасида катта фарқ мавжуд”,- деди.

МСКнинг билдиришича, парламентдаги барча 110 та ўрин президент Александр Лукашенко тарафдорларига насиб этади. Якшанба кунги сайловнинг якуний натижалари эса жума куни эълон қилинади.

Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилмоқда. ЕХҲТ эса бу сайлов халқаро меъёрларга мос келмаганини маълум қилди.

“Бизнинг хулосамиз шуки, демократия соҳасида Беларусда амалга оширилган айрим ўзгаришларга қарамай, парламент сайлови ЕХҲТ талабларига жавоб бермаган”,- деди ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси матбуот котиби.
XS
SM
MD
LG