Линклар

Ўзбекистонда африкалик уч фуқаро судга тортилди


Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида Камерун фуқаролари Эту Эжен Мутале, Кретен Маари Саён ва Этаа Нтуй сохта АҚШ долларини тайёрлаш ва сотишда айбланди ва ҳар бири 6,5 йилданга озодликдан маҳрум қилинди.

NewsUz.Com сайти тарқатган маълумотда таъкидланишича, камерунлик фуқаролар Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Миробод туманларида вақтинча яшаб келган. Тинтув пайтида уларнинг квартираларидан 162300 АҚШ доллари миқдорида қалбаки пул топилган. Африкалик фуқаролар Тошкент шаҳрида ўзларига ҳамкорлар топиб, компьютер ёрдамида қалбаки пул тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланиб келган.
XS
SM
MD
LG