Линклар

logo-print

Саудия воситачилик қилиш тўғрисида таклиф олди


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллага Афғонистондаги зўравонликларни тўхтатишга оид “Толибон” ҳаракати билан музокараларда воситачилик қилишни таклиф этди.

Бундан бироз аввал Ғарб матбуотида Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” жангарилари Саудия Арабистонида махфий музокаралар олиб бораётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ бу хабарларни кескин рад этган Ҳомид Карзай жангарилар билан музокараларга воситачилик қилиш таклифи битилган мактубни Саудия подшоҳига йўллаганини маълум қилди.

Айни пайтда АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида хорижлик уч аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, жорий йил давомида Афғонистонда рўй берган тўқнашувларда халқаро кучларнинг 200дан зиёд аскари, жумладан, америкалик 127 ҳарбий нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG