Линклар

logo-print

ЕИ ташқи сиёсат мутасаддиси Тбилисига сафар қилди


Бу ерда Ҳавьер Солана Грузия президенти Михаил Саакашвили ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади. ЕИ расмийси, шунингдек, ЕИнинг минтақадаги халқаро кузатувчилари миссияси вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган. Чоршанба кундан эса халқаро кузатувчилар Грузия-Россия ўртасида эришилган тинчлик келишувининг бажарилишини назорат қила бошлайди.

Шунингдек, ЕИ кузатувчилари Грузиянинг айирмачи ўлкалари яқинидаги буфер зонага вақтинчалик киритилмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Россия тинчликпарвар кучлари матбуот котиби Виталий Манушко билдирди.

Маълум бўлишича, Грузиянинг Каратели қишлоғида учрашган Россия ва ЕИ расмийлари халқаро кузатувчиларни буфер зонага киритишга оид масалада келиша олмаган.
XS
SM
MD
LG