Линклар

Лукашенко Ғарбни санкцияларни бекор қилишга чақирди


Президент Александр Лукашенко Ғарб давлатларини Беларусга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди.

Шунингдек, А.Лукашенко Беларус атрофидаги “темир пардалар олиб ташланиши шарт”лигини таъкидлади.

Беларус раҳбарининг мазкур баёноти мамлакатда парламент сайлови ўтказилгандан сўнг янгради. АҚШ ва ЕИ Александр Лукашенко режимини мамлакатда инсон ҳуқуқларини поймол этганликда айблаб, бу давлатга қарши санкциялар жорий қилган.

ЕХҲТ эса якшанба куни Беларусда ўтказилган парламент сайлови халқаро меъёрларга мос келмаганини билдирди. ЕИ ташқи алоқалар мутасаддиси Бенита Ферерро-Валднер ЕИ Беларус ҳукумати ва фуқаролари билан мулоқотни ривожлантириши лозимлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG