Линклар

Буш ҳукумат режаси тасдиқланмаганидан ташвишда


АҚШ президенти Жорж Буш Конгресс аъзоларининг ҳукумат режасини қўллаб-қувватламаганидан ташвиш билдирди.

Жорж Буш шу кунларда молия тизимини қутқариш борасида зудлик билан чора-тадбирлар кўрилмаса, унинг оқибатлари АҚШ иқтисоди учун оғир бўлиши тўғрисида огоҳлантирди ва конгрессменларни ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашга яна бир бор даъват этди.

Душанба куни АҚШ Вакиллар палатаси молиявий инқирозни бартараф этишга оид ҳукумати режасини маъқулламаган эди.

Ҳукумат режаси Конгрессдан ўтмагани маълум бўлгандан сўнг “Wall Street”даги биржалар кўрсаткичлари кескин тушиб кетди. Худди шундай ҳолат Осиё ва Европа бозорларида ҳам кузатилди. Россия фонд биржаси ўз савдоларини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG