Линклар

Матбуот эркинлиги анжумани мустақил журналистлар учун ёпиқ тарзда ўтмоқда

  • Ҳурмат Бобожон

http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_mw800_mh600.jpg Тошкентда Европа Иттифоқининг матбуот эркинлигига бағишланган семинари ўтмоқда. Унинг ўтказилишига ҳатто семинар иштирокчилари ҳам охиригача ишонишмаётган эди. Чунки илк бор Ўзбекистон ҳукумати семинарни ўзининг анжуманига айлантириб олган ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларини анжуманга чақирмаган эди. Бу сафар эса Хьюман Райтс Уотч, Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи, Халқаро амнистия каби ташкилотлар экспертлари анжуманда иштирок этишяпти. Лекин, Ўзбекистон ҳукумати ЕИнинг бу таклифига анжуман журналистлар тарафидан ёритилмаслиги шарти билан рози бўлган, афтидан.

Семинарда сўз эркинлиги жамиятни демократлаштиришнинг асосий омили, Ўзбекистоннинг сўз эркинлигини таъминлаш борасида олган мажбуриятдари мубохаса қилинади. Бироқ, иштирокчиларнинг семинардан кутаётган натижалари унчалик оптимистик эмас. Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элза Видал ҳам семинарнинг ўтказилишидан жиддий натижалар кутмаётганини айтади. "Афсуски, Ўзбек томонининг бундай сюрпризларига биринчи марта дуч келаётганимиз йўқ. Бу сафар анжуман ахборот воситалари томонидан ёритилмаслиги шарти билан ўтказилаётир. Ўзбекистонда Европа Иттифоқи тарафидан шундай катта анжуман ўтказилар экану, журналистлар у ҳақда гапирмасликлари керак экан. Мен бу мантиқни тушуна олмаяпман. Шу боис ҳам бу ташаббус бирон самара беришига ишончсизман. Сабаби журналистларга бу ҳақда гапирманглар деб сўз эркинлиги ҳақида гапириш бефойда", - дейди Элза Видал.
Даставвал, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга асосан тадбир 29-30 май кунлари ўтказилиши лозим эди. Лекин, семинарга бир хафта қолганида Ўзбекистон ҳукумати анжуман кунини 9-10 июнга сурди ва анжуманни ўзиникига айлантирди. Ўзи учун қулай бўлган экспертларни таклиф қилди. Анжуман арафасида қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдурахмоновни ҳибсга олинди. Анжуман бўлаётган кун 10 июнда давлат телевидениеси орқали ”Озодлик” радиоси журналистларини қораловчи фильм намойиш этилди. Халқаро ташкилотлар ҳукуматнинг бу амалини қоралашган эди.
Ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташанов ҳам бунақа йиғилишларнинг истиқболига ишонмаслигини айтади. "Албатта Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар илиқлашиб бораётган бир пайтда Хьюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия сингари Ўзбекистонга нисбатан бир мунча қаттиқ позицияда турган ташкилотлар билан мулоқотнинг бўлиши жуда яхши кўрсаткич, бу қанақадир даражада мулоқотга йўл очади. Лекин, мен барибир бунақа йиғилишларнинг истиқболига ишона олмайман. Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсати яна ҳам диктатура томонга қараб кетаётганини биз хис қилиб турибмиз. Лекин, бари бир иложи йўқ. Барибир гаплашиш керак. Барибир алоқаларни йўлга қўйиш керак. Шунинг учун, Ўзбекистон ҳукумати тишини тишига қўйиб бўлса ҳам маълум даражада эркинлик беришга, мулоқотга, думалоқ стол атрофида ўтиришга мажбур", - дейди Абдураҳмон Ташанов.
XS
SM
MD
LG