Линклар

logo-print

Покистонда ҳаво зарбасидан фуқаролар ҳалок бўлди


Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида АҚШга тегишли экани айтилаётган самолёт томонидан берилган ҳаво зарбасида беш киши нобуд бўлди, олти фуқаро тан жароҳати олди.

Покистон расмийларининг билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти сешанба куни тунда Шимолий Вазиристоннинг қишлоқларидан биридаги хонадонга икки маротаба ўққа тутган.

Шунингдек, Покистоннинг “ГЕО-ТВ” ҳамда АҚШнинг “СНН” каналлари “Толибон” ҳаракатининг Покистондаги етакчиси Байтуллоҳ Маъсуд бетобликдан вафот этгани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG