Линклар

logo-print

Англия банки банкларга қарз беради


Англия банки глобал кредит бўҳронидан азоб чекаётган банкларга 40 миллиард доллар миқдорида қисқа муддатли қарз берилишини эълон қилди.

Буюк Британия Марказий банки август ойидан бошлаб молия бозоридаги инқирозни бартараф этиш мақсадида валюта бозорига қўшимча пул чиқарган эди.

Шунингдек, Буюк Британиянинг марказий банклари молия тизимидаги бўҳронни бартараф этишда биргаликда чора-тадбирлар кўришга ҳамда валюта бозорига қўшимча маблағ чиқаришга келишиб олди.

ЕИнинг қудратли давлатлари - Буюк Британия, Италия, Франция ва Германия эса жаҳон молия тизимидаги инқирозга бағишлаб шанба куни музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Люксембург молия вазири Клод Юнкер сўзларига кўра, мазкур учрашув Парижда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG