Линклар

logo-print

Баррозу ЕИ аъзоларини ҳамкорликка чақирди


Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозу жаҳон молия тизимидаги инқирозни бартараф этишда ЕИга аъзо давлатлар ҳамкор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

1 октябрь куни матбуот анжумани ўтказган Хосе Мануэл Баррозу муаммога дуч келаётган банкларга кўмак кўрсатиш режаларини ишлаб чиқишда ҳамда фуқароларнинг бу банкларга ишончини қайта тиклашда ҳукуматлар биргаликда иш юритиши кераклигини билдирди.

Шунингдек, Европа комиссияси президенти АҚШ Сенати аъзоларини ўз ҳукумати режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Сўнгги кунлар давомида Европанинг йирик банклари ҳам жаҳон молия тизимидаги инқироз туфайли жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
XS
SM
MD
LG