Линклар

logo-print

Тақирбошлар раҳбарлари қотиллик содир этганларига иқрорлар

  • Ҳасанжон

http://gdb.rferl.org/79A0EF26-DE44-44E4-BFB4-8CCB1C24CA9F_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/79A0EF26-DE44-44E4-BFB4-8CCB1C24CA9F_mw800_mh600.jpg Москвада рус миллатига мансуб бўлмаган ўнлаб фуқарони ўлдирганликда айбланган ашаддий рус миллатчилари, яъни, тақирбошлар гуруҳи устидан ёпиқ суд жараёни давом этмоқда. Ахборот агентликлари хабарларига кўра, гуруҳ бошлиқлари Артур Рыно ва Павел Скачевский йигирмата қотиллик содир этганлик айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Маълумотларга кўра, тўққиз кишидан иборат тақирбошлар гуруҳи 2006 йил августидан 2007 йил октябрь ойига қадар славян кўринишида бўлмаган йигирма кишини ўлдирган, 12 кишига турли даражада тан жароҳати етказган. Гуруҳ аъзолари 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган. Гуруҳ бошлиқлари Артур Рыно ва Павел Скачевский қотиллик содир этган пайтда балоғат ёшига етмаган бўлган. Тақирбошлар гуруҳ бўлиб ҳаракат қилган. Улар славян кўринишида бўлмаган якка шахсларни ўзларига нишон қилиб белгилаган. Ашаддий рус миллатчилари қисқа муддат ичида нишонга имкон қадар оғир жароҳат етказишга ҳаракат қилган. Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган суд жараёнида Рыно ва Скачевский қотиллик содир этганлик айбига иқрор бўлган. Тақирбошлар жиноий гуруҳининг уч аъзоси айбини қисман тан олган. Икки нафари ўзига қўйилаётган айбловни рад қилган.
Семён Чарный Инсон ҳуқуқлари Москва бюросининг Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар ва ксенофобия бўйича етакчи мутахассиси. Маҳкама жараёни ёпиқ тарзда ўтаётганини у судланаётган тақирбошларнинг бир нечтаси балоғат ёшига етмагани билан изоҳлади. Чарныйга кўра, ҳакамлар жиноятчилар ёшлигини ҳисобга олиб уларга қатъий жазо белгиламаслиги мумкинлигини айтди: (Овоз: Семён Чарний-2) “Биринчидан, балоғат ёшига етмагани учун уларни 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум эта олишмайди. Гуруҳ бошлиғи бўлган Рынога кўпи билан умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Масалан, Черкиз бозорини портларганлар тўртта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шу боис Рынога умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бошқа бир мисол. Мқинда Москва шаҳар судидаги бошқа бир жараёнда айбланувчи 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Холбуки унга 20 йил бериш мумкин эди” – дейди Инсон ҳуқуқлари Москва бюосининг етакчи мутахассиси. Семён Чарный миллий нафрат асосида содир этилаётган қотилликлар сони бу йил сезиларли кўпайганини айтди: (Овоз: Семён Чарний-3) “Ҳозирга қадар миллий нафрат асосида ўлдирилган одамлар сони аввалги йилга қараганда 30 фоизга кўпайди. Холбуки йил ҳали тугагани йўқ” – дейди Инсон ҳуқуқлари Москва бюосининг етакчи мутахассиси.
Москвадаги СОВА маркази Россияда миллатчилик ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланади. Ташкилот тўплаган маълумотларга кўра, шу йил бошидан бери Россияда ашаддий рус миллатчилари славян кўринишида бўлмаган 71 киши ўлдирган, 268 кишига тан жароҳати етказган. Қурбонлардан 39 нафари, жароҳатланганлардан 83 киши Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир.
Москвадаги Исломий ҳуқуқ ҳимояси маркази бошлиғи Газали Рахматшоев ашаддий рус тақирбошлари ва бошқа миллатчи гуруҳларнинг рус бўлмаганларига муносабати ёмонлашиб бораётганини айтди: (Овоз: Газали Раҳматшоев) “Беш йилдан бери ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланиб келяпман. Турлича номланган, аслида скинхед гуруҳлар аъзоси бўлганлар устидан ўтказилаётган маҳкамалар амалда самара бераётганини кўрганим йўқ. Масалан яқинда Ўзбекистон фуқароси бўлган бир аёл куппа-кундузи метрода аёвсиз калтаклаб кетилди. Бу жиноятни содир этган шахслар топилмади. Жабрланган аёл мажруҳ бўлиб уйига жўнаб кетди” – дейди Москвадаги Исломий ҳуқуқ ҳимояси маркази бошлиғи. Газали Рахматшоев ҳам ашаддий рус миллатчиларининг бошқа миллатлар вакилларига камроқ ҳужум уюштириши эҳтимолдан йироқ деган фиурда: (Овоз: Газали Раҳматшоев) “Ҳужумлар сони камайиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳужумлар ҳеч қачон камаймаган ва камаймайди ҳам. Нималар бўлаётганини ўзингиз жуда яхши кўриб ва билиб турибсиз. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида кўплаб маълумотлар бериляпти. Ашаддий рус миллатчилари жиноятига яраша жазоланаётгани йўқ” – дейди Москвадаги Исломий ҳуқуқ ҳимояси маркази бошлиғи Газали Раҳматшоев.
XS
SM
MD
LG