Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

Қишга тайëргарлик қандай бўлаяпти?


http://gdb.rferl.org/A07DCDE8-177D-4F72-A349-B620FA488D3B_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/A07DCDE8-177D-4F72-A349-B620FA488D3B_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон маҳаллий матбуоти орқали мамлакатда қишга пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланмоқда. Ўтган қишнинг қаҳратон совуғида мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида табиий газ ва электр энергиясида муаммолар бўлгани барчага маълум.

Кузатувларга кўра, айни кунларда ҳам жойларда газ ва чироқ етишмовчилиги мавжуд.

Хўш, бу йил оддий аҳолининг қишга тайёргарлиги қандай бўлаётир?

Қашқадарёлик Ойша опага кўра, шу кунларда ҳам вилоятда табиий газ билан электр энергияси етишмовчилиги кузатилмоқда.

“Қашқадарëда ҳозир электр масаласи оғирлашиб қолган. Мана рамазон ойида қарияларимиз шам ëқиб ўтириб оғизларини очишди. Ҳатто кеча байрам кунлари ҳам чироқ ўчирилди. Газни ҳам ҳозир бир ҳафтада икки, уч марта узиб қўйишаяпти. Икки кун бўлса, икки кун бўлмайди”.

Газ ва чироқ билан боғлиқ етишмовчиликларни кўрган аҳоли бу йилги қиш мавсуми ҳам муаммолардан ҳоли бўлмаслигига ишонади. Ва шу боис ҳам одамлар қишга тайёргарликни бошлаб юборган. Ким кўмир, ким ўтин, ким эса сигирнинг тапписини қишга ғамлаш билан овора.

“Кўмирни қаердан оламиз? Бир қопи 10 минг туради. Одамларни шунга ҳам кучи етмайдида. Уни ҳам пули борлар олади. Ўтин топишнинг ҳам иложи йўқ. Ҳозир ўтин тугул чўп ҳам йўқку. Ҳеч кимни уйида ўтин йўқ. Газ ва чироқ ўчса ҳамма хор бўлиб қолади. Қадимда одамлар қандай қилиб уйма-уй юриб таппи йиғишган бўлса, ҳозир ҳам шундай бўлаяптида. Қийналган инсонлар одамларни молхоналаридан тезак тераяпти. Ҳали қиш келмасидан газга қийналиб ëтибмиз. Қишда нима бўлишини Худо билади”.

Қашқадарёликлар сингари қорақалпоғистонликлар ҳам қишга тайёргарликни бошлаб юборган. Чекка қишлоқлар аҳолиси газ ва чироқ етишмовчилиги муаммосига кўникиб ҳам кетган, дейди манғитлик суҳбатдош.

“Бизни қишлоқда ҳозир ба газ бор, на чироқ бор. Одамлар ҳозир тутларни, мевали дарахтларни чопаяпти. Ҳозир бу ўртада ҳеч қаерда газ йўқ”.

Водийдаги аҳвол ҳам шу, бизда 5 йилдан бери труба бору, лекин газ йўқ. Кўмир олинаяпти, ўтин олинаяпти, дейди андижонлик Носир исмли йигит.

Самарқандликларнинг ҳам аксарияти қишда уйларини иситиш учун мол тезаги таппи йиғаётганликларини айтади Комилжон Ашуров.

“Ўзимизни шу эскидан қолган таппи, тезак йиғишаяпти. Бир машина кўмир 500 минггача бор. Кесилган ўтинни бир машинаси 150 минггача боради. Буни ҳамма ҳам ола олмайди”.

Газ ва чироқ муаммоси хоразмликларнинг доимий муаммоларидан бири дейди питнаклик Бозорбой ака.

“Боймиз, боймиз деймиз, бизнинг нимамиз бой? Бизнинг Ўзбекистон таппи ëқаяпти. Газимизни эса ташқи давлатлар олиб ишлатаяпти. Собиқ совет даврида ҳамма жойда бор эдику газ. Нимага ҳозир йўқ? Чироқ йўқ. Соат 12да ўчади, 6 да ëнади. Қандай замонда яшаяпмиз ўзи”.

Мутасаддилар эса бу каби муаммоларни доим инкор қилишади ёки муаммонинг мавжудли вақтинча дея бир баҳона топиш билан чекланишади.
Яқинда ЎзА ахборот агентлиги интернет нашрида эълон қилинган “Қишга пухта тайёргарлик” номли мақолада таъкидланишича, мамлакатда кузги қишги мавсумга тайёргарлик самарали йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган қиш мавсумида газ ва чироқ муаммолари боис мамлакатнинг Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси оммавий норозилик акциялари ўтказишган эди.
XS
SM
MD
LG