Линклар

Қозоғистонда йирик наркобаза йўқ қилинди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда “Карвон” махсус операцияси давомида Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳридаги йирик наркобазани йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Қарағанда вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси матбуот котиби Александр Махловнинг айтишича, қўшни давлатлар махфий хизматлари ходимлари узоқ вақт давомида мамлакатга катта миқдордаги героин моддасини олиб кириш билан шуғулланган наркотрафик ташкилотчилари ва унинг фаол иштирокчиларини қўлга олган. Жумладан, Чимкент шаҳрида ушбу наркогуруҳнинг ўзбекистонлик икки аъзоси ҳам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG