Линклар

logo-print

Тимошенко Россияга сафар қилди


Украина бош вазири Юлия Тимошенко энергетика соҳасидаги муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Россияга сафар қилди.

Украина ҳукумати Россиянинг “Газпром” ширкати билан етказиб берилаётган газ нархи борасида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Ҳозир Украина Россия газининг ҳар минг куб метри учун 180 АҚШ доллари тўлайди. Бироқ “Газпром” ширкати собиқ совет республикаларига газ жаҳон бозоридаги нархларда етказиб берилишини маълум қилган.

“Газпром”нинг таъкидича, ҳозир Европага сотилаётган ҳар минг куб метр газ нархи 500 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Россия ширкати 2009 йилга бориб Украинага сотилаётган газ нархи 400 долларга кўтарилиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Украина томони эса газ нархининг бу даражада қимматлаши мамлакат иқтисодиётига оғир таъсир этиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG