Линклар

logo-print

Худкуш ҳужумидан тўрт киши ўлди


Покистон шимоли-шарқида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда тўрт киши нобуд бўлди.

Чарсадда шаҳри полициясининг билдиришича, худкуш Шимолий Вазиристондаги ҳукмрон партия етакчиси хонадонини нишонга олган. Бироқ сиёсатчи ҳужумдан омон қолган.

Покистоннинг Шимолий Вазиристон ҳудудида “Толибон” ва “Ал-Қоида” жангариларининг бошпана топгани тахмин қилинади.

БМТ эса Покистонда зўравонликлар кўлами ортиб бораётгани боис, бу давлатдаги ходимлари оила аъзоларини эвакуация қила бошлаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG