Линклар

Тамаки чекиш тақиқланади


Ҳиндистонда жамоат жойларида тамаки чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди.

Хабарларга кўра, ҳозирги пайтда Ҳиндистонда 120 миллион кашанда мавжуд, йилига эса тамаки маҳсулотларидан 900 минг киши нобуд бўлмоқда.
Жамоат жойларда чекишни тақиқловчи қонун илк бора Ҳиндистонда 2003 йилда қабул қилинган, бироқ мазкур қонунни ҳаётга тадбиқ этишда бир қатор муаммолар мавжуд эди. Эндиликда Ҳиндистонда жамоат жойларида сигарет чекиш фуқароларга жарима сифатида 4,5 АҚШ долларига тушиши мумкин.
XS
SM
MD
LG