Линклар

Ироқда иккита портлаш бўлди


Ироқда содир этилган иккита портлашда камида 16 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро жароҳатланди.


Ироқ хавфсизлик кучларининг билдиришича, биринчи портлаш Жадида туманидаги маҳаллий масжид ташқарисида юз берган. Ҳеч қанча вақт ўтмай Зафарания туманида маҳаллий масжид олдидаги ҳарбий пост худкуш томонидан нишонга олинган.

АҚШ қўшинларининг таъкидича, чоршанба куни ҳам Балад туманида масжидга ҳужум уюштирилган. Машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бу ерда камида тўрт киши нобуд бўлган, 15дан зиёд фуқаро жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG