Линклар

Президент ва канцлер бир-бирига эътироз билдирди


Россия президенти Дмитрий Медведев ва Германия канцлери Ангела Меркель Грузия масаласида бир-бирига очиқчасига эътироз билдирди.

Санкт-Петербургдаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида канцлер Россиянинг Грузияга нисбатан сиёсатини кескин танқид қилди.

Бироқ Россия президенти ушбу танқидларга жавобан: “Иккиюзламачилик, очиқчасига айтсам, телбалик ва агрессив миллатчилик ёрдамида айрим унсурлар халқаро майдонда ўзи учун шуҳрат қозонишга уринмоқда. Бундай ҳолат билан жаҳон илк бора рўбару келгани йўқ. Афсус, фуқаролар ҳам биринчи бор бундай нопок ташвиқот таъсирига тушмаяпти”,- деди.
XS
SM
MD
LG