Линклар

Сенат ҳукумат режасини қўллади


АҚШ Сенати мамлакат молия институтларига 700 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишга оид ҳукумат режасини қўллаб-қувватлади.

АҚШ президентлигига номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи сенатор Жон Маккейн ҳам Сенатдаги овоз бериш жараёнида ҳукумат режаси учун овоз берди.

Президент Жорж Буш Сенат аъзолари қарорини олқишлаб, Вакиллар палатасини ҳам тез фурсатда ушбу режани маъқуллашга чақирди.

Эндиликда Сенат томонидан маъқулланган ҳукумат режаси Вакиллар палатаси муҳокамасига қайтадан юборилади. Душанба куни Вакиллар палатаси ҳукумат режасини маъқулламаган эди.
XS
SM
MD
LG