Линклар

http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_mw800_mh600.jpg 2-3 октябр кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи ташаббуси билан матбуот эркинлиги муаммоларига бағишланган семинар ўзига хос¸ ўзига мос ўзбекча моделда ўтказилди – унга журналистлар¸ хусусан мустақил журналистлар яқин йўлатилмади ва анжуман Тошкент шартига мувофиқ жамоатчилик кўзи ва қулоғидан мутлоқ панада ўтказилди.

Шундай бўлса-да¸семинар қатнашчиси Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг матбуот ва ахборот бўйича директори Эндрю Стролайн ëпиқ эшиклар ортида ўтказилган бу тадбирнинг асл моҳиятини жамоатчиликдан бекитиш мумкин эмаслигини айтади.

“Бу тадбирда иккита алоҳида монолог тингланди. Ўзбекистон давлат матбуоти амалдорлари бизнинг хавотирларимизни қабул қилишни мутлақ исташмади. Қилинган маърузаларни бочка ичидан туриб гапиришга қиëсламасликнинг иложи йўқ. Ўзбекистон режими шу ой ЕИ санкцияларидан қутулишга уринмоқда ва Тошкент бу тадбирни ўтказиш шу ниятга хизмат қилади¸ деган умидда”¸ - дейди семинар тугаши билан Озодлик суҳбатлашган Стролайн.

Аммо халқаро ҳамжамиятни бундай тадбирлар ўтказиш билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги соҳасида илгари силжиш кузатилмоқда¸ деган ëлғонга ишонтириш мушкул¸ деб давом этади ғарблик кузатувчи.

“Биз Ўзбекистон ҳукумати тарафидан аниқ ҳаракатлар бўлишини истаймиз. Матбуотни эркинлаштириш¸ қийноқларни тўхтатиш ҳақида кейинги икки йил ичида тинимсиз гапирилди¸ семинар¸ давра суҳбатлари ўтказилди. Аммо амалда бирор нарса ўзгармади. Бу гаплари жиддийлиги учун Ўзбекистон ҳукумати қилиши лозим ишлар мутлақ қийин эмас- Интернет эркинлиги ҳақида сафсата сотгунча¸ ҳукумат www.ozodlik.org, www.uznews.net, www.ferghana.ru каби мустақил ахборот сайтларини блок қилишни тўхтатсин¸ мамлакатдан ҳайдаб чиқарилган хориж журналистларининг Ўзбекистонга қайтиб¸ аккредитация олиб¸ мамлакатдаги вазиятни ëритишига йўл берсин¸сохта айблар билан қамалга Солижон Абдураҳмоновга ўхшаган журналистларни озод қилсин¸”- дейди Стролайн.

2-3 октябр кунлари Тошкентда ўтказилган ЕИнинг матбуот масалаларига бағишланган семинари¸ Ўзбекистон ҳукуматининг мулоқот деб аталаëтган жараëнни ҳам суистеъмол қилаëтгани¸ ундан ўз пропагандаси учун фойдаланаëтганининг яна бир далилидир¸ деб қўшилади бу фикрларга Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Элза Видал.

“Бу семинар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари борасидаги мулоқот борасида қандай ëндашувда эканини яна бир бор очиқ кўрсатди. Менимча¸ бунақа мулоқотдан бирор нарса кутиш гўлликдан бошқа нарса эмас. Кўриниб турганидек¸ Ўзбекистон ҳукумати ўзгаришга тайëр эмас экан¸ ЕИ эса ўзи ва бошқаларни мулоқот натижа бераяпти¸ деб алдашдан воз кечиши лозим”¸- дейди Видал хоним.

Хориж кузатувчиларининг¸ 2-3 октябр кунлари Тошкентда ўтказилган ЕИ семинаридан Тошкент ўз пропагандаси учун фойдаланади деган фикрига қўшила туриб ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташанов¸ бу пропаганданинг қай шаклда бўлажагини олдинданоқ тасвирлаб беради.

“Ҳозирча Ўзбекистон маҳаллий матбуотида бу семинар ҳақида бирор хабар кўрганимиз йўқ. Аммо қатнашчиларнинг айтишларича¸бу чиқишлар тўлиқ видеотасвирга ëзиб олинган ва эфирга ҳозирланмоқда. Яқин кунларда халқаро иштирокчиларнинг Ўзбекистон ҳукумати позициясини қўлловчи гапларининг узиб олиниб¸ телевидение ва радио орқали жамоатчиликка тақдим этилади. Ўзбекистон ҳукумати бундай лўттибозликни олдиндан ҳам кўп қилган ва бундан сўнг ҳам давом эттиради“¸-дейди Ташанов.

2-3 октябр кунги Тошкент семинари¸ томонларнинг матбуот эркинлиги ва демократия борасидаги қарашларини яқинлаштирди эмас¸ ҳозирча улар ўртасига кўприк қўйишнинг ҳам қийин эканини кўрсатди¸ дер экан тадбир қатнашчиси Стролайн¸ Ўзбекистон томонининг бу семинар якунида қўшма декларация қабул қилиш уринишларининг бесамар қолганини бу жарлик манзарасининг ëрқин ифодаси деб атайди.

“Ўзбекистон расмийлари қандайдир қўшма декларация ҳозирлаб¸ бизни унга қўл қўйишга кўндиришга уринишди. Аммо тадбирда қатнашган мустақил кузатувчиларнинг бирортаси бундай декларация остига қўл қўйишни истамади”¸- дейди Стролайн.
XS
SM
MD
LG