Линклар

Ҳарбий база ёнидаги портлашда қурбонлар бўлди


Жанубий Осетияда россиялик ҳарбийлар базаси олдида рўй берган портлашда олти киши нобуд бўлди, тўрт киши жароҳатланди.

Жанубий Осетия расмийларининг билдиришича, россиялик ҳарбийлар грузинлар яшайдиган қишлоқлардан бирида қурол-аслаҳа яширилган машинани мусодара қилиб, ўз базаси ҳовлисига олиб келган. Ҳеч қанча вақт ўтмай ушбу машинада бўлган бомба портлаб кетган.

“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, нобуд бўлганларнинг барчаси ҳарбийлардир. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотни текшираётир.
XS
SM
MD
LG