Линклар

Хитойнинг сут маҳсулотлари савдодан олинди


“Роспотребнадзор” Хитойдан келтирилган таркибида сут бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан олиб ташлади.

Россия бош санитар врачи Геннадий Онишенко сўзларига кўра, Хитойда сут маҳсулотларидан заҳарланиш оқибатида гўдаклар ўлгани боис шундай қарор қабул қилинган.

Г.Онишенконинг таъкидича, Хабаровскда Хитойдан келтирилган бир тонна қуруқ сут аниқланган ва мусодара қилинган.

Бундан бироз аввал “Роспотребнадзор” Хитойнинг таркибида сут бўлган маҳсулотларига тақиқ жорий этган эди.
XS
SM
MD
LG