Линклар

Ҳилл музокаралар самарали ўтганини билдирди


АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея ҳукумати билан ўтказилган музокаралар самарали бўлганини маълум қилди.

Бироқ у расмий Пхеньянни ўз ядровий дастурини қайта жонлантириш уринишларидан воз кечтиришга бўлган ҳаракатлар самара берганми-йўқми, бу борада ҳеч нарса демади.

АҚШ расмийси Пхеньянда икки кун давомида Шимолий Корея ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

2007 йилда ўтказилган олти томонлама музокаралардан сўнг Шимолий Корея иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берган эди. Бироқ ўтган ойда расмий Пхеньян ушбу музокараларда ўз зиммасига олган барча мажбуриятлардан воз кечганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG