Линклар

Латвия президенти Ўзбекистонга келади


5-7 октябрь кунлари Латвия президенти Валдис Затлерс Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан Тошкентга сафар қилади.

“ЎзА” агентлиги тарқатган маълумотга кўра, сафар давомида Ўзбекистон билан Латвия ўртасида алоқаларни ривожлантириш, минтақа ва халқаро майдондаги вазиятга оид масалалар муҳокама қилинади. Музокаралар сўнггида эса икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG