Линклар

АҚШ Тайванга олти ярим миллиард долларлик қурол-аслаҳа сотиш режасини эълон қилди.


Мазкур режа 30та “Апачи” ҳужумкор вертолёти, қанотли ракеталарни уриб туширишда ишлатиладиган 330та “Пэтриот” русумидаги ракета шунингдек сув ости кемасидан учириладиган 32та ракетани Тайван армиясига етказиб беришни кўзда тутади. Пентагон вакилларининг Конгресс аъзоларига маълум қилишича, қуроллар Тайван армиясини замонавийлаштириш, минтақада сиёсий барқарорликни сақлаш, ҳарбий мувозанатни тиклаш ва иқтисодий тараққиётга эришиш йўлидаги Тайпей ҳукуматининг хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида етказиб берилади. Хабарларга кўра, Хитой ҳукумати ўзининг исёнкор ўлкаси деб қарайдиган Тайванга АҚШнинг замонавий қуроллар етказиб беришига қарши чиқиши мумкин.
XS
SM
MD
LG