Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Бағдодда бир қатор талофотли ҳужумларни уюштирган ҳамда 2006 йилда Россиялик дипломатлар қатл этилишига алоқадорликда гумон қилинган Ал-Қойда жанггариси ўлдирилганини билдирди.


Америка ҳарбийларига кўра, ўлдирилган Мохир Аҳмад Маҳмуд аз-Зубайдий, Абу Ассад ёки Абу Рами номи билан ҳам танилган. АҚШ ҳарбийларига кўра, жума куни Бағдодда содир бўлган отишмада Абу Ассад билан бирга шахси аниқланмаган бир аёл ҳам ўлган. Абу Ассад Бағдоддаги қатор ҳужумлар, жумладан 200дан ортиқ одам халок бўлган 2006 йил 23 ноябрда амалга оширилган ҳужум учун ҳам масъул экани айтилмоқда. Ҳарбийларга кўра, россиялик тўрт дипломат ўғирланишини ёзилган 2006 йилги видео тасмада Мохир Аҳмад Маҳмуд аз-Зубайдий ҳам бўлган. Ўғирлаб кетилган россиялик дипломат кейинроқ ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG