Линклар

logo-print

Покистон расмийлари Афғонистон билан чегара яқинидаги қабилалар яшайдиган минтақада амалга оширилган ракета ҳужуми натижасида 20 киши халок бўлганини маълум қилди.


Ҳужум АҚШ ҳарбийлари томонидан уюштирилгани таҳмин қилинмоқда. Покистон армияси матбуот котиби генерал-майор Атар Аббос ўлганлардан бир нечтаси хорижлик жанггарилар эканини айтди. Маълумотларга кўра, жума куни кечқурун Шимолий Вазиристоннинг Муҳаммад Хел қишлоғига ракета ҳужумини АҚШнинг одамсиз учадиган самолёти амалга оширган. АҚШ ҳарбийлари ҳозирча бу маълумотни шарҳлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG