Линклар

3 октябр куни Деҳлига борган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Ҳиндистон билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳақидаги келишув тез фурсатда имзоланишини айтди.


Бундай келишув имзоланиши 1974 йилда дастлабки атом синовини ўтказганидан кейин Ҳиндистонга қарши жорий қилинган санкцияни бекор қилади. Ўз навбатида бу АҚШ ширкатларининг халқаро назорат остида Ҳиндистонга ҳарбий мақсадларда ишлатилмайдиган ядровий ёқилғи, технология ва реактор сотишига имконият яратади. Чоршанба куни АҚШ конгресси Ҳиндистон билан келишув имзолаш ҳақидаги таклифни мақуллаган эди. Деҳлига келган заҳоти журналистларга интервью берган Кондолиза Райс бир кунлик ташрифи чоғида келишувни имзолаши аниқ эмаслигини чунки битимнинг айрим жиҳатлари ҳали ишлаб чиқилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG