Линклар

logo-print

Қозоғистонда маҳаллий ва вилоят расмийлари Парламентнинг юқори палатаси бўлган Сенат аъзоларини сайлаш учун овоз бермоқда.


Ҳар уч йилда ўтказиладиган сайловда Сенатдаги 47 ўриндан 16тасига янги аъзо сайланади. Сенат аъзолиги учун ўтказилаётган сайловда қарийиб 20 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келаётган президент Нурсултон Назарбоев тарафдори бўлган номзодларнинг ғалаба қозониши кутилмоқда.
Мухолифат раҳбари Булат Абилов Озодлик радиосига берган интервьюсида сайлов адолатсиз ўтаётганини айтди: “Ростини айтсам, бу сайлов эмас. Остона кимнинг номзодини тасдиқлаган бўлса, ўшалар сенатор бўлади. Бу ерда эркин ва адолатли сайлов бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси “хўжа кўрсин” учун ўтказиляпти. Биз ушбу сенат сайловига ишонмаймиз” – деди Қозоғистон муҳолифати раҳбари.
2007 йилда парламентнинг қуйи палатаси учун ўтказилган сайловда ҳукмрон “Нур Ўтан” партияси аъзолари бошқа олтита партия номзодларини доғда қолдириб, парламентдаги ўринларнинг 98 фоизини эгаллаб олган.
XS
SM
MD
LG