Линклар

logo-print

Ўзбек-қозоқ давлат чегарасида қатор қонунбузарликлар содир бўлди


Куни-кеча ўзбек-қозоқ давлат чегарасидаги Мирзакент чегара заставаси ходимлари декларациядан ўтказилмаган 15 минг АҚШ доллари, 124 мингга яқин россия рубли ва ярим миллион ўзбек сўмини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган россиялик икки фуқарони, шунингдек, 2 тоннадан зиёд контрабанда унни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган қозоғистонлик ва Қозоғистонга айланма йўллар орқали ўтишга ҳаракат қилган 11 ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда қўлга олинган барча қонунбузарлар тергов изоляторига жойлаштирилиб, улар устидан тергов ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG