Линклар

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқланди


Франциялик икки ва германиялик бир олим Нобель мукофотининг тиббиёт соҳаси бўйича 2008 йилги совриндори, деб топилди.

Французлар Барре-Синоусси ва Лук Монтениер ОИТСни келтириб чиқарувчи вирусни аниқлагани, германиялик олим Харалд зур Хаусен бачадон саратонига қарши кураш борасида олиб борган илмий тадқиқотлари учун мазкур мукофотга лойиқ топилди.

Хабарларга кўра, бу йилги Нобель мукофоти пули қарийб бир ярим миллион долларни ташкил этган. Совриндорларни тақдирлаш маросими декабрь ойида Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG