Линклар

Рус аскарлари буфер зонани тарк этмоқда


Россия қўшинлари айирмачи Жанубий Осетия атрофида ташкил этилган буфер зонани тарк эта бошлади.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, россиялик ҳарбийлар Грузиянинг Каратели қишлоғи яқинида ташкил этилган назорат пунктини демонтаж қила бошлаган.

Август ойида Грузия ўз айирмачи ўлкаси Жанубий Осетия устидан назоратни қайта ўрнатишга урингандан сўнг Россия ўз қўшинларини Грузия ҳудудида олиб кирган эди. ЕИ воситачилигида Россия ва Грузия ўртасида эришилган тинчлик келишувига мувофиқ Россия ўз қўшинларини Жанубий Осетия ва Абхазия атрофида ташкил этилган хавфсизлик зоналаридан чиқариши лозим.
Мазкур ҳудудга эса ЕИнинг халқаро кузатувчилари жойлаштирилади.
XS
SM
MD
LG